...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўйиндан ўт чиқса. Қашқадарёда 10-синф ўқувчиси ўлдириб кетилди


16:55, 08.03.2018 Жамият
 22 114

У уйидан қўйларини боқиш учун чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Қашқадарё вилоятининг Касби тумани Қамаши қишлоғида яшовчи Қ.Бердиев 2018 йил 6 март куни соат 09.00 ларда бирга яшовчи ўғли, 15-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 2001 йилда туғилган Ҳ.Қаршибеков уйидан қўйларини боқиш мақсадида чиқиб кетиб, бедарак йўқолганини маълум қилган.
 
Кўп ўтмай Қамаши қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Миришкор” каналидан Ҳ.Қаршибековнинг бош қисмидаги жароҳати билан жасади топилган.


 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу жиноятни ўспириннинг ҳамқишлоғи, 1990 йилда туғилган Б.Шодмонов ўзаро жанжал оқибатида содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Ўқувчи қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар