...
МЕНЮ
ONLINE TV

Овоз ёзиш студияларини лицензиялаш тартиби ўзгарди


18:10, 09.09.2017 Жамият
 2 963

Фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Барча соҳаларда фаолият олиб бораётган шахслар учун улар дуч келаётган муаммолар ва тўсиқлар олиб ташланмоқда.
 
Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек, фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Интелектуал мулк агентлиги расмий сайтида хабар берилди.
 
Аввалги тартибга кўра, (9-банд) талабгор филиаллари учун ҳам лицензия берувчи ташкилот томонидан лицензия нусхасини тасдиқланган шаклда олиши белгиланган. Бунда филиал сонига қараб, улардан ҳар бирининг жойлашган жойи кўрсатилган бўлиши талаб этилган.
 
Шуниндек, филиал очишда (37-банд) лицензия шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ёки янги лицензия шартномаси тузилиши белгиланган эди. Лицензияси мавжуд субъект янги ташкил этилган филиалида фаолият юритиши учун лицензия битими ва тегишли реестрга филиали тўғрисидаги янги маълумотларни киритиш учун мурожаат этиши, Агентлик эса ўз навбатида ҳар бир филиал учун лицензиянинг тасдиқланган нусхасини тақдим этишига тўғри келган.
 
Лицензия бериш тартибини соддалаштириш мақсадида Низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 августдаги 663-сон Қарори билан) ўзгартиришлар киритилди.
 
Низомнинг 9-бандига кўра, лицензия талабгорида филиаллар мавжуд бўлса, лицензияловчи орган томонидан фақат лицензиялар реестрига тегишли маълумотлар киритилиши белгиланди. Бунда ҳар бир филиалнинг жойлашган манзили кўрсатилади.
 
Лицензиат филиал очган (ёпган)да, лицензияловчи органни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилишининг ўзи етарли. Бунда ҳар бир филиалнинг жойлашган манзили ва масъул шахс тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиш талаб этилади.
 
Лицензияловчи орган филиал тўғрисидаги маълумотларни уч иш кунида лицензиялар реестрига киритади ва бу ҳақда лицензиатни беш иш кунида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
 
Ушбу жараён учун тўлов ва бож тўлаш талаб этилмаган бўлсада, киритилган ўзгартириш тадбиркорлик субъектларининг янги ёки қўшимча битим имзолаш ва лицензиянинг тасдиқланган нусхасини олиш учун кетадиган ортиқча вақт ҳамда маблағ сарфини тежашга кўмак беради.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Овоз ёзиш Лицензия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар