Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тиллар бўйича тест синовларидан ўтказилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарор лойиҳасига мувофиқ, олий таълим муассасаларининг 24000 нафарга яқин профессор-ўқитувчиларини хорижий тиллар ва ахборот-коммуникация технологияларини билиш даражасини аниқлаш мақсадида вилоятларда 2017 йил 10-23 апрель кунлари, Тошкент шаҳрида 2017 йил 24 апрелдан 6 майгача бўлган муддатда тест синовларини ўтказиш режалаштирилмоқда.