...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўтган ҳафтадаги ёнғинлар натижасида 1 киши ҳалок бўлиб 14 киши тан жароҳати олди


10:10, 11.03.2016 Жамият
 1 987

Хабарда таъкидланича, ёнғинларнинг келиб чиқишига асосан газ ва электр ускуналаридан эътиборсизлик билан фойдаланиш сабаб бўлмоқда.

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 192 та ёнғинлар қайд этилган.  Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 14 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган ва 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 1 млрд  227 млн  сўмдан ортиқ қурилиш конструксиялари ва 1 млрд  241 млн  сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи фуқаро С.Авазовнинг уйида пахта ёғини доғлаш учун газ плитасига қозонда ёғни қўйиб,  уни назоратсиз қолдириши натижасида ёнғин содир бўлган.  Ёнғиндан уйнинг 215 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда қўшниларининг уйини 586 кв метр майдонда том қисмлари ёниб зарарланган. 

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи фуқаро М.Ботировнинг уйида электр иситиш мосламасидан фойдаланилиб, назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 160 кв метр майдонда томи, шифт қисми ҳамда қўшнисининг уйини 40 кв метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. 

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро У.Акбаровнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 100 кв метр майдонда том қисми ҳамда қўшнисининг уйини 15 кв метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Хабарда таъкидланича, ёнғинларнинг келиб чиқишига асосан газ ва электр ускуналаридан эътиборсизлик билан фойдаланиш сабаб бўлмоқда.

Теглар:Ёнғин ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар