...
МЕНЮ
ONLINE TV

12-13 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади


09:55, 11.03.2016 Жамият
 3 244

Мазкур хайрия ҳашарлари сайтимиз орқали икки кун давомида ёритиб борилади. Фотокамерамиз объективи айнан сиз яшайдиган манзилга қаратилиши мумкин.

Турар жойларимизни, маҳалла ва кўчаларимизни саранжом-саришта сақлаш, обод қилиш, гул экиш, кўчат ўтқазиш, мевасини қўни-қўшни, ёт бегоналарга улашиш танти халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Айниқса, Наврўз байрами арафасида бетобларни йўқлаш, кексаларнинг дуоларини олиш, ҳашар уюштириб кўпнинг оғирини енгил қилиш – халқимизга хос азалий анъаналардан бири.

Ҳар йили Наврўз умумхалқ байрами арафасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини ўтказиш одат тусига кирган. Маҳалла-кўй, қўни-қўшничилик бор экан, ҳеч ким ҳашардан четда қолмайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг жорий йил 19 февралдаги “2016 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ аллақачон бу айёмни кўнгилдагидек ўтказиш учун чора-тадбирлар бошлаб юборилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 март куни қабул қилинган фармойиши асосида март-апрель ойлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, деб эълон қилинди. Наврўз байрами олдидан эса 12-13 март кунлари эса умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур хайрия ҳашарлари сайтимиз орқали икки кун давомида ёритиб борилади. Фотокамерамиз объективи айнан сиз яшайдиган манзилга қаратилиши мумкин. Ҳашарда кўришгунча, азиз ҳамюртлар!
Қамариддин Шайхов

Теглар:Умумхалқ хайрия ҳашари 12-13 март Наврўз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар