Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 134 та ёнғин қайд этилган.
Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Ринатовнинг уйида электр иситиш мосламасидан фойдаланилиб, назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 1 кв метр майдонда кўрпа-тўшаги ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасинининг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаро Г.Бахтиёровнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 90 кв метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи фуқаро Д.Ражабовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.