Интернетда “Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаевнинг эгизак чақалоқларни қучганча туғруқхонадан чиқиб келаётгани тасвирланган суратлар пайдо бўлди.
Феруза Нодирова, тележурналист, продюсер:
— Отабек яқиндагина уйланган бўлса, қандай қилиб фарзандли бўлиши мумкин. Бу сурат MY5 телеканали учун тайёрланаётган “Шарофатхоннинг келинлари” комедик фильмидан олинган. Тасвирга олиш жараёнларида жуда кўпчилик қатнашди. Ўша ердаги одамлар суратларни тарқатиб юборишгандир, балки. Фильм Наврўз байрамида томошабинларга тақдим этилади. Ўшанда бу сурат шу фильмдан эканига ўзингиз гувоҳ бўласиз.
Маълумот учун, хонанда Отабек Муталхўжаев жорий йилнинг 14 феврал куни турмуш қурган эди.