...
МЕНЮ
ONLINE TV

Супермаркет ва ресторанлардаги баъзи озиқ-овқатлар бепул тарқатилади


10:44, 16.03.2016 Олам
 5 855

Гап истеъмол қилиш муддати ўтган озиқ-овқат товарлари ҳақида кетмоқда.

Италиядаги ресторан ва супермаркетларда сотилмай қолган ҳамда муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари эндиликда хайрия йўлида камбағалларга, бева-бечораларга тарқатилади. Бу ҳақда “Lenta.ru” нашри хабар бермоқда.

Ушбу ғоя билан боғлиқ қонун хужжатлари мамлакатнинг қуйи палатаси томонидан қўллаб-қувватланди ва қисқа муддат ичида сенатда кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Италиядаги ресторанлар ва супермаркетларда ҳар ойда миллионлаб озиқ-овқат маҳсулотлари сотилмай қолиб кетади ёки истеъмол қилиш муддати тугайди. Бунга сабаб уларнинг қимматлиги. Шу сабабли ҳам ҳукумат томонидан яқин орада мамлакатдаги барча ресторан ва супермаркетларга айни товарларни аҳолига тарқатиш мажбурияти қўйилиши мумкин. Ушбу товарлар сотув расталаридан олиб ташланади ва бекорга исроф бўлади.

Ҳозирда Италиядаги ресторан ва супермаркетларда камбағалларга овқат тарқатиш борасида мураккаб йўриқномалар мавжуд. Камбағалларга овқат тарқатиш истагидаги исталган ресторан, бар, супермаркет бу ҳақда одамларни олдиндан огоҳлантириши лозим. Айни жараён қабул қилинажак қонунда ҳам кўзда тутилган, шу билан бирга овқат тарқатаётган ташкилотларга чиқинди учун тўланадиган солиқ миқдорининг камайтирилиши кўзда тутилади. Албатта, солиқнинг қай даражада камайтирилиши ташкилотнинг қанча миқдорда хайрия ишини амалга оширганига боғлиқ бўлади.

Бундан ташқари супермаркетлар, ресторанлар ва барлардаги истеъмол қилиш муддати тугаган товарларни ҳам тарқатиш, хайрия йўлида камбағалларга бериш ҳам кўзда тутилади. Бунда товар гарчи яроқлилик муддати ўтган бўлса-да, истеъмол учун яроқли бўлиши лозим бўлади. Италия парламенти аъзоларининг фикрларига кўра, бу билан ресторанлар ва супермаркетларни яроқлилик муддати тугаган озиқ-овқат маҳсулотларини шунчаки ташлаб юборишдан кўра камбағалларга ва яшаш тарзи қийин бўлган инсонларга тарқатишга чақирилмоқда.

Агар ушбу лойиҳа қонун сифатида қабул қилинса, Италия Европадаги айни қонун ҳужжатларга эга бўлган иккинчи давлат бўлади. Биринчилардан бўлиб, бундай қонун Француз парламентида қабул қилинганди. Францияда яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларини камбағалларга бериш ўрнига ташлаб юборадиган супермаркетлар, ресторанлар ҳукумат томонидан катта жарималарга тортилади.
Умида Якубова

Теглар:Италия Супермаркет Ресторан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!