Сан-Францискога учган Асомов самолётда бир бурда нон ҳам берилмаганини айтар экан, шу фурсатда Ўзбекистон ҳаво йўлларининг қадри ўтганини ёзиб қолдирди.
“Сан-Францисконинг осмондан кўриниши. Олти соат деганда учиб келдик. Америкада бир тишлам нон ҳам бермади осмонда. Оқват пулли экан! Мен ҳам бопладим, уларга зарар бўлсин деб бир доллар ҳам ишлатмадим. Сув, шарбатлари текин экан, стюардессани роса югуртирдим. Ўзбекистон ҳаво йўлларининг қадри ўтди”, деб ёзади Асомов.
Асомов АҚШ саҳётида ёлғиз эмас, “Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев ҳам унга ҳамроҳлик қиляпти. Тасдиғини топмаган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам АҚШга жўнаб кетган.