17 ёшли Бьяджо Али Уолшга спорт соҳасида катта ютуқларга эришиши айтилганди, бироқ у моделлик карьерасини танлади.
Алининг бу қарорга келиши унинг яқинларини ҳайратга солди. Чунки у спорт, айнан футбол соҳасида катта ютуқларга эришганди. У ўз мактабининг энг яхши футбол ўйинчиси саналади. Алига мактаб томонидан ўқишни махсус мактабда давом эттириши учун стипендияни ҳам ажратилганди.
Бьяджо Али Уолш спорт соҳасидаги ютуқлари билан бобоси Муҳаммад Алининг ишончини оқлашга ҳаракат қилаётгани ва унга муносиб набира бўлишни исташини кўп бор таъкидлаган.
Айни вақтда моделлик карьерасини танлаган Бьяджо Али Уолш моделлик билан бирга спортни ҳам бирга олиб бориш истагида эканини маълум қилди. Унинг фикрича, дунёга машҳур кўплаб спортчилар хонандалик, актёрлик, моделлик каби қатор соҳаларни бирлаштирган ҳолда ҳаёт кечиришади. Али ҳам улар каби бир қанча соҳада ўзини синаб кўриш ниятида.
Маълумот учун, Бьяджо Али Уолш боксчи Муҳаммад Алининг иккинчи турмушидан бўлган қизи Рашида Алининг ўғли. Муҳаммад Али ҳаётлик вақтида жами 4 марта уйланган. Унинг 7 та қизи ва 2 та ўғли бор. “Forbes” журнали берган маълумотларга кўра, унинг маблағи миқдори 50 миллион АҚШ долларини ташкил этади.