Хонанданинг висол оқшоми пойтахтдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтади.
“Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев жорий йилнинг 14 февраль куни уйланяпти. Анчадан буён ўзига ёр ахтараётган хонанда ва ниҳоят тенгини топди. Хонанданинг висол оқшоми пойтахтдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 1984 йилнинг 18 июлида Тошкент шаҳрида туғилган Отабек Муталхўжаев 2004 йилдан буён санъат оламида фаолият юритиб келмоқда. Хонанда 2005 йилда Тошкент Давлат техника университетини тугатган. У “Ойданда гўзал”, “Хазон” каби қўшиқлари билан тилга тушган.