Ди Стефано номидаги совринни ўтган йили "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду қўлга киритганди.
"Барселона" клуби етакчиси Лионель Месси яна бир шахсий совринни қўлга киритди. Футболчи Испаниянинг "Марса" нашри ўқувчилари томонидан ўтказилган сўровномага кўра Ди Стефано номидаги совринга эга чиқди. Мазкур соврин орқали аргентиналик футболчи Испаниянинг ички мусобақаларидаги ўтган йилнинг энг фойдали ўйинчиси деб тан олинди. “Sports.ru” нашрининг хабар беришича бу соврин Месси учун фоалиятидаги тўртинчиси бўлди. Бу борада Месси яққол рекордчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Ди Стефано номидаги совринни ўтган йили "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду қўлга киритганди.
Жалолиддин Равшан