...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурия мухолифати Туркияни қўллаб қувватламоқда


16:05, 09.02.2016 Олам
 3 474

Туркияда ҳозирда 2.5 млн суриялик қочоқлар бор.

Сурия муваққат ҳукуматининг Соғлиқни сақлаш вазири Туркиянинг Сурия шимолида хавфдан ҳоли ҳудуд ташкил қилиш режасини қўллаб-қувватлади. Вазирнинг айтишича,  агар хавфдан ҳоли ҳудуд барпо этилса,  кўплаб сурияликларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин.  Бу ҳақда “Dailysabah.com” хабар берди.

Туркияда ҳозирда 2.5 млн суриялик қочоқлар бор.  Туркия Сурия ҳудудида хавфдан ҳоли ҳудуд ташкил қилиб,  қочоқларнинг маълум бир қисмини шу ҳудудда жойлаштириши мумкин.

Туркия режасига кўра,  хавфдан ҳоли ҳудуд Туркиянинг жанубий чегаралари бўйлаб Фрот дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Жарабулус ҳамда Аъзаз  орасида бўлиши керак.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Хавф ҳоли ҳудуд Туркия Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!