Ўзбекистонлик спортчилар Ватанга 70 та медаль билан қайтдилар.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси мусобақада олтин медаль олган спортчиларга 10 минг доллар мукофот пули ажратади.
Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини 30 спорт тури бўйича 234 нафар спортчи ҳимоя қилди. Уларнинг 21 нафари олтин, 24 нафари кумуш ҳамда 25 нафари бронза медальни қўлга киритиб, ватанга қайтди.
Ўзбекистон спорт делегацияси медаллар сифати бўйича 45 мамлакат ичида 5-ўринни эгаллади.
Шунингдек, Ҳукумат томонидан аввал белгиланган тартибга кўра, Осиё ўйинлари совриндорлари бўлган барча спортчиларга пул мукофотлари ажратилган.
Аниқроғи, Осиё ўйинлари ғолибига айланган спортчилар учун 5 минг доллар, кумушь медаль эгаларига 3 минг доллар ва бронза медаль соҳибларига 2 минг доллардан пул мукофотлари берилади.
Шундай тартибда олтин медаль эгалари МОҚ ва Ҳукумат томонидан 15 минг доллар мукофот пули қўлга киритадилар. Тақдирлаш маросими яқин кунлар ичида ўтказилади.
МОҚ кумуш ва бронза эгаларига қанчадан мукофот пули берилиши ҳақида кейинроқ маълумот беради.