...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан борган тонналаб мева ва сабзавотлар Россияга киритилмади


13:56, 04.09.2018 Олам
 7 927

Марказий Осиёдан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олиб борган савдо карвони Челябинск вилоятида тўхтатилди.

Жорий йил 23 августдан 31 августгача Россия-Қозоғистон чегарасидаги “Троицк” назорат-ўтказув пунктида Россия қишлоқ хўжалик маҳсулотларини назорат қилиш қўмитасининг Челябинск вилояти бошқармаси 9 та қонунбузарлик ҳолатини аниқлаган.
 
Бошқарма 9 та юк машинасида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан Россияга олиб келинаётган карантиндаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тўхтатиб қолган.
 
Чегарадан қуйидаги юқори фитосанитар хавфи мавжуд маҳсулотлар қайтарилган:
 
– 11,4 тонна узум;
– 12,7 тонна туксиз шафтоли;
– 3 тонна олхўри;
– 0,1 тонна анжир;
– 0,6 тонна қалампир;
– 1,4 тонна олма;
– 29,7 тонна булғор қалампири;
– 42,3 тонна саримсоқ;
– 2,5 тонна бақлажон;
– 4 тонна нок;
– 5 тонна тукли шафтоли;
– 7 тонна буғдой уни;
– 19,6 тонна мандарин;
– 0,8 тонна қовун.
 
Карантиндаги маҳсулотлар Челябинск-Екатеринбург-Москва-Москва вилояти йўналишида кетаётган бўлган.
 
Маҳсулотларнинг қайтариб юборилишига фитосанитар рухсатномаларнинг йўқлиги, борларда ҳам амал қилиш муддати тугаганлиги ва маҳсулотлар марка белгисининг мавжуд эмаслиги сабаб бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Челябинск вилояти Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!