Ичидан болт чиққан Ўзбекистон маҳсулоти интернетда кулгуга сабаб бўлди.
Суратни кўргач, сизда ҳам шундай реакция бўлиши табиий. Негаки, ширинлик ичидан ишлаб чиқарувчи айтган сўли ёрмасидан ташқари металл болт чиққан.
Гап шундаки, бу ширинликлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган. У “Заркент бизнес” МЧЖнинг Mexxi шоколадли батончалари бўлган.
Ширинликдан болт топган истеъмолчи МЧЖ сайтидан Mexxi’лар Тошкент шаҳрида ишлаб чиқарилишини ва “жараённинг ҳар бир босқичи учун алоҳида назорат тизими мавжудлигини” аниқлаган.
Ушбу суратга билдирилган изоҳларда интернет фойдаланувчилари ширинликка болт қаердан келгани ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришдаги назорат ҳақида ҳазил қилганлар.
P.S.: Ўйлашимизча, энди Россияда бу суратни кўрган ҳар ким Mexxi шоколадли батончаларини сотиб олмаса керак. Шунингдек, бошқа Ўзбекистон маҳсулотларини олаётганда ҳам эҳтиёт бўлиши ёки ўзбек товарларидан воз кечиши ҳеч гап эмас.