...
МЕНЮ
ONLINE TV

Осиё чемпионлари Ўзбекистонга қайтди


11:40, 30.04.2018 Жамият
 1 783

Улар Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти”да тантанали кутиб олинди.

Таиландда бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати якунига етди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишгани ҳақида аввал хабар бериб ўтган эдик
 
Қитъа биринчилигида муваффақиятли иштирок этган спортчилар кеча, 29 апрель куни кечқурун Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти”да тантанали кутиб олинди.
 
Маросимда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат бокс федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ҳамда Республика олимпия захиралари спорт коллежида таҳсил олаётган ёш боксчилар иштирок этишди.
 
Мусобақада совриндор бўлган спортчиларимиз рўхатини яна бир маротаба эътиборингизга ҳавола этамиз:
 
Олтин:
-56кг: Абдумалик Халаков
Кумуш:
-52кг: Самандар Холмуродов
-81кг: Тимур Мержанов
-91кг: Жавоҳир Тоғаймуродов
+91кг: Жамшидбек Маҳмадалиев
Бронза:
-69кг: Жаҳонгир Раҳмонов
-75кг: Наво Тамазов.
Қизлар:
-60кг: Маҳлиё Раҳимова
 
Эслатиб ўтамиз, мусобақада олтин медаль соҳибига айланган Абдумалик Халаков октябрь ойида бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.
Мавзуга доир

Раҳмонбек Усмоновдан тортиб, барча ҳокимлар ва маҳалла раисларига очиқ хат: Олдингиздан оққан сувнинг қадри йўқми?

Ҳоким ва маҳалла раисларига навбатдаги огоҳлантириш: Боксчилар яна медалли бўлишди!

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар