Олимпияда совриндори бўлмиш Муроджон рақибига умуман имконият қолдирмади.
56 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Муроджон бутанлик Нима Доржига қарши жанг билан чорак финал баҳсларини бошлаб берди. 2016 йилги Олимпияда совриндори бўлмиш Муроджон рақибига умуман имконият қолдирмаган ҳолда, баҳсни иккинчи раунддаёқ ўз фойдасига ҳал этди, дея хабар берди “Sports.uz” сайти.
Қайд этилган ушбу натижа боксчимизга Германияда ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига тўғридан йўлланмани тақдим этди.