...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Шалтай-Болтай” хакерлари Россия ҳукумати вакиллари маълумотларига ҳужум қилди


11:13, 03.05.2017 Олам
 1 915

Аникеев, шунингдек, почта манзилини бузиб кирган одамларни шантаж қилганини ҳам инкор этмоқда.

Москва шаҳар суди компьютер маълумотларига ноқонуний ҳужум уюштириш иши билан айбланаётган “Шалтай-Болтай” хакерлик гуруҳи етакчиси Владимир Аникеевнинг ҳибсда сақланиш муддатини узайтириш ҳақидаги аризани кўриб чиқади.
 
ФХХ терговчиси ҳибсда сақлаш муддатини узайтиришни қатъий талаб қилмоқда.
 
“Шалтай-Болтай” хакерлик гуруҳининг етакчиси Владимир Аникеев айбига иқрор бўлди ва хатти-ҳаракатидан пушаймонлигини билдирди. Аникеевга Елена Морозова (“Сумма” гуруҳи), Евгений Кисляков (банк ходими), Наталья Тимакова (РФ Бош вазирининг матбуот котиби), Дмитрий Киселёв, Тимур Прокопенко (президент маъмурияти ходимлари) ва президент ёрдамчиси Андрей Белоусовнинг компьютер маълумотларига ноқонуний кирганлик айблови қўйилган.
 
Бунда Тимакова ва Прокопенко жабрланганлар қаторига киритилмаган.
 
Аввалроқ Аникеевнинг адвокати Руслан Коблев унинг ҳимояланувчиси ФХХ билан алоқасини ва гуруҳ фаолиятининг сиёсий характерини инкор қилган эди. Аникеевнинг айтишича, унинг мақсади ахборот эркинлиги ва интернетдаги эркинлик бўлган. Аникеев, шунингдек, почта манзилини бузиб кирган одамларни шантаж қилганини ҳам инкор этмоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Шалтай-Болтай Хакерлик гуруҳи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!