Оромгоҳга жалб қилинмаган болалар нима билан машғул бўлади, деган савол кун тартибига чиқади.
Умумтаълим мактабларида 4,5 млн. дан ортиқ ўқувчи таҳсил олишини инобатга оладиган бўлсак, оромгоҳга жалб қилинмаган болалар нима билан машғул бўлади, деган савол кун тартибига чиқади.
Айни мақсадда Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан оромгоҳларга қамраб олинмаган болалар учун “Ёз-2017” концепцияси ишлаб чиқилди. Ушбу концепциянинг асосий мақсади ўқувчиларни бўш вақтларини фойдали меҳнатга йўналтиришдир.
Мазкур концепцияга кўра республикадаги қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмайдиган ҳамда кундузги оромгоҳлар ташкил этилмаган таълим муассасаларида тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади:
- Мактабларда “соғломлаштириш майдончалари”;
- “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгараклар;
- Ахборот-ресурс марказларида китбхонлик машғулотлари ўтказилади.
Мазкур Концепцияга мувофиқ, таълим муассасаларида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари жорий йилнинг15 июнидан 15 августигача ҳафтанинг душанба-жума кунлари давомида ўқувчилар ёшига мувофиқ ташкил этилади.
Муассасаларида белгиланган вақтларда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари инобатга олинган ҳолда давра суҳбатлари, ўйинлар, викториналар, спорт мусобақалари, китобхонлик баҳслари, инглиз тили сабоқлари, мусиқа тўгараги каби турли тадбирлар ташкил этилади.
Бу даврда таълим муассасаларидаги тўгараклар, спорт майдонлари, кутубхона ва маънавият хоналарининг узлуксиз фаолияти йўлга қўйилиб, ушбу масканларда ўқувчиларнинг таътил кунларини мароқли ўтказишига барча шароит ва имкониятлар яратилган.
Кеча, 15 июнь куни Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт марказида “Ёз-2017” концепцияси асосида бу йилги мавсумга старт берилди.
Тадбирда марказ тарбияланувчиларининг ижодий ишлар кўргазмалари ташкил этилиб, унда ота-оналар ўз фарзанди ясаган буюмлар билан танишдилар.