Орол муаммоси бўйича икки томонлама ҳамкорлик Остонада муҳокама қилинади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 17-мажлисида муҳокама қилинади.
Учрашувда икки мамлакат Бош вазирларининг биринчи ўринбосарлари икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболлари, хусусан, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар масаларларни муҳокама қилади.
Шунингдек, томонлар Қозоғистонда Ўзбекистонга бағишланаган йил режасини имзолайди ва Оролни қутқариш муаммосини муҳокама қилишади.
Ушбу тадбирда Орол денгизи масалалари бўйича икки томонлама комиссиянинг мақсадлари аниқлаб олинади.
Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Утембаев ушбу ишчи гуруҳнинг сувни тежаш ва сувдан оқилона фойдаланиш усулларини шахсан назорат қилишини таъкидлаган эди.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистонда барпо этиладиган саноат зоналарини Қозоғистон чегарасига яқин ҳудудда қуриш ва ривожлантириш бўйича шартномалар имзоланади. Бу эса айнан Орол денгизи атрофларини обод қилиш ва унга яна етарлича сувни қайтаришни назарда тутади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи доирасида Роғун ГЭСи масаласи ҳам муҳокама қилинганини хабар қилган эдик.

Икром Раҳмон