...
МЕНЮ
ONLINE TV

Orlando баҳона – 10 000 доллар ғанимат


09:46, 04.07.2017 Жамият
 3 259

Ишонувчан Фарида Дониёрга 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини соддалик билан топширган.

2016 йилнинг 19 август куни, Икромов Дониёр Илҳомович, юнусободлик фуқаро Худайбергенова Фариданинг ишончига кириб, икки ой давомида Orlando русумли автомашинани сотиб олишда ёрдам беришни ваъда қилган.
 
Ишонувчан Фарида Дониёрга 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини соддалик билан топшириб қўйган. Аммо Икромов Дониёр бу пулларни бошқа мақсадда ишлатиб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси хабар берди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Тошкент Orlando 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар