Саша ўз вақтида ота-онасига яшашни истамаслиги ва ўз жонига қасд қилишни хоҳлаётганини айтгани сабаб унинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Ҳаммаси 6 синф ўқувчиси Сашанинг ўзини-ўзи ўлдириш истаги ҳақида ота-онасига айтганидан сўнг бошланган. Агар у бу билан катталарни огоҳлантирмаганида, балки унинг ҳаёти ўқитувчисининг тазйиқлари натижасида аянчли якун топган бўлармиди...
Болакай ота-онасига бошқа яшашни истамаслиги, ўқитувчисининг тазйиқларига бошқа чидай олмаслигини, ўртоқларининг олдида уятдан бош кўтара олмаётганини, гарчи математика фанини яхши кўрса-да, ўқитувчиси унинг уй вазифларини текширишни истамаслигини айтиб шикоят қилган. Энг ёмони болакайнинг танасидан калтак излари топилган ва улар кун сайин кўпайган.
Буни эшитган Сашанинг ота-онаси гимназия раҳбарига мурожаат қилади ва зудлик билан ушбу масалада тор доирадаги йиғилиш ўтказилади. Йиғилишда математика ўқитувчисининг айби тўла исботланди. У боланинг дафтарини қўлига ушлашни ҳам истамаслигини айтганидан сўнг гимназия раҳбари уни ишдан бўшатган. Айни вақтда математика ўқитувчиси Ирина Бекасова устидан жиноий иш қўзғатилган.