...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўқувчининг пешонасига “аҳмоқ” деб ёзган ўқитувчи текширилади


16:22, 27.09.2017 Олам
 6 910

Пешонасига ёзилган ўқувчининг ота-онаси прокуратурага шикоят қилган.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри прокуратураси 684-мактаб ўқувчисининг ота-онаси томонидан ариза берилганидан сўнг суриштирувни бошлади. Аризада мактаб ўқитувчиси фарзандларининг пешонасига “аҳмоқ” деган сўзни ёзганлиги айтилган.
 
“РИА Новости” агентлигининг хабарига кўра, иккинчи синф ўқитувчиси ўқувчиларга қўлларига фламастер ёрдамида татуировка чизмасликларини талаб қилган. Бироқ улар гапга қулоқ солмагач, шундай йўл тутишга мажбур бўлган.
 
Мактаб вакиллари кўрсатма бериш учун прокуратурага чақиртирилгани айтилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Санкт-Петербург Мактаб Ўқитувчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!