...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш ва ободонлаштириш ишлари бошланди


12:26, 29.04.2017 Жамият
 7 657

Оқсарой қароргоҳи майдонида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Майдон марказига танловда ғолиб бўлган ҳайкал макети ўрнатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январь куни имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймосини яратиш бўйича халқаро ижодий танловда ғолиб деб топилган ҳайкалларни пойтахт Тошкент шаҳрига, Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрига ва у киши биринчи раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрига ўрнатиш белгиланган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 2 декабрда қабул қилган “Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўтказилган танловда ғолиб бўлган ижодий асарларни Республикамизнинг турли нуқталарига ўрнатиш ишларига старт берилди.
 
Шавкат Мирзиёев қарорида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов кўп йиллар давомида фаолият олиб борган Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида, собиқ Ўзбекистон, ҳозирги Ислом Каримов кўчасида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш ва Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондини ҳам ушбу манзил бўйича жойлаштириш белгиланган эди. Айни дамда Оқсарой қароргоҳи майдонида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Майдон марказига танловда ғолиб бўлган ҳайкал макети ўрнатилган.
 
Президент Шавкат Мирзиёев қарорига кўра, шу кунларда Ислом Каримов мангу қўним топган маскан – Ҳазрати Хизр масжид мажмуасида Ислом Каримов мақбараси қурилиш ишлари жадал равишда олиб борилмоқда.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси акс этган ҳайкал у туғилиб ўсган замин – Самарқандга, қолаверса, илк бор раҳбарлик фаолиятини бошлаган диёр – Қашқадарёга ҳам ўрнатилади
Қамариддин Шайхов

Теглар:Ислом Каримов ҳайкал Оқсарой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар