Турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган мансабдор шахслар жазоланди.
Жумладан:
- бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 20 нафар;
- уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 156 нафар;
- даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 320 нафар;
- автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 191 нафар жисмоний шахслар;
- савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 58 нафар;
- солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 45 нафар;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган 23 нафар мансабдор шахс маъмурий жазога тортилган.
Айни пайтда яратилган енгилликлар туфайли солиққа оид ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этиб, унинг оқибатларини аниқланган пайтдан бошлаб ўттиз кунлик муддат ичида бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 398 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.