Воқеа Тошкентнинг Бодомзор кўчасида содир бўлган.
Бу пайтда аёл иккита фарзанди билан йўлдан ўтаётган бўлган. Бахтли тасодиф туфайли болаларга шикаст етмаган, бироқ Мунира тан жароҳати олган. Уларга биринчи ёрдам кўрсатиш ўрнига машина ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган. Она-болаларнинг бахтига йўловчилар “тез ёрдам”га қўнғироқ қилишган.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266 ва 117-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида куни кеча ушбу ЙТҲни содир этган шахс – 58 ёшли И.Исмоил қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.