Олмазор тумани ҳокимияти ичсиз ёшлар ва ўзига турли йўналишларда ходим қидираётган ташкилотлар бир даврага келтирди.
Олмазор тумани ҳокимияти, туман прокуратураси, Ёшлар Иттифоқининг туман кенгаши, туман Бандликка кўмаклашиш маркази ишсиз ёшлар ва ўзига турли йўналишларда ходим қидираётган ташкилотларни бир даврага жамлади.
Бугун, 7 июнь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қошидаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновацион марказида меҳнат ярмаркаси ташил этилди.
Ушбу меҳнат ярмаркасида туманда фаолият олиб бораётган 130 дан ортиқ корхона иштирок этган. Унда иш излаётганларга ўртача 800 минг сўм маош таклиф этилган.
Ярмарка баҳонасида 18 нафар уюшмаган ёшлар ва 34 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланган.