...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Бўш иш ўринлари ярмаркасида бир кунда 15 минг одам қатнашди


14:27, 21.04.2017 Жамият
 2 525

“JobFair 2017” бўш иш ўринлари ярмаркасига тахминан 15 мингга яқин талабгор келган бўлиб, аксариятини 40 ёшгача бўлган малакали ёш мутахассислар ташкил этган.

Бугун, 21 апрель куни пойтахтдаги “Ўзэкспомарказ”да “JobFair 2017” 10-юбилей бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайтининг махсус мухбири хабар берди.

Ярмаркада “EnterEngineeringPte. Ltd.”, “Coscom” ТМ (“Ucell”) МЧЖ ҚК, “HRCapitalConsulting” (HRC), “Artel”, “HyattRegencyTashkent”, “NetkaTelekom” МЧЖ (ITV бренди), “HyundaiEngineeringCo., ltd”, “MAKRO супермаркетлари тармоғи каби Ўзбекистоннинг 70 та етакчи компанияси бўш иш ўринлари таклиф қилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, “JobFair 2017” бўш иш ўринлари ярмаркасига тахминан 15 мингга яқин талабгор келган бўлиб, уларнинг аксарият қисмини 40 ёшгача бўлган малакали ёш мутахассислар ташкил этган.

Бироқ мос ходимни ёки ўз орзусидаги ишни топиш имконияти шу билан якунланмайди - 24 апрелдан 28 апрелгача иш қидирувчилар ва иш берувчилар учун онлайн ярмарка бўлиб ўтади. Ярмарка ўтказиладиган кунларда интернетдан фойдаланиш имконига эга ҳар бир одам иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилиш ва уйдан чиқмаган ҳолда ўз орзусидаги ишни топиши мумкин бўлади.
Беҳзод Рўзиев

Теглар:JobFair 2017 ​Бўш иш ўринлари ярмаркаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар