...
МЕНЮ
ONLINE TV

Париж терактини уюштирганликда гумон қилинаётган шахс полицияга келди


14:02, 21.04.2017 Олам
 2 869

Жиноятчининг машинасидан С.Карим исмига тегишли ҳужжатлар топилган.

Бельгия ҳукумати томонидан 20 апрель куни Парижнинг Елисей майдонига теракт содир этган террорчи деб гумон қилинаётган шахс Антверпен шаҳри полиция бўлимига келди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” нашри хабар берди.
 
Бир неча соат аввал, отишма содир этган шахс 39 ёшли Абу Юсуф ал-Белгикий эканлиги хабар қилинганди.
 
Шунга қарамай, Париж прокурори жиноятчининг шахси аниқланганини яна бир бор тасдиқламоқда ва унинг исмини ошкор қилмаяпти.
 
Хориж ОАВларида келтирилишича, Елисей майдони тураргоҳида босқинчининг автомобили бўлган. Унинг машинасидан С.Карим исмига тегишли ҳужжатлар топилган.
 
Эслатиб ўтамиз, 20 апрель куни кечаси Парижнинг Елисей майдонида номаълум кимса полициячиларга қарата ўқ узди. Оқибатда эса 1 полициячи вафот этди. Сўнгги маълумотларга кўра, 2 киши яраланган. Терактни ИШИД амалга оширгани тасдиқланди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Париж Бельгия Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!