...
МЕНЮ
ONLINE TV

Канада Сурияга нисбатан янги санкцияни эълон қилди


13:41, 21.04.2017 Олам
 2 156

Дональд Трамп ҳам ўз маъмурияти ходимлари билан Сурияни қўллаб-қувватлагани учун Россия ва Эронга нисбатан чекловлар белгилашни муҳокама қилмоқда.

Канада Дамашққа нисбатан санкцияларни кенгайтирди. Бу ҳақдаги қарор Канада ҳукумати сайтига жойлаштирилди.
 
Хабарда “Суриядаги вазият бутунжаҳон тинлик ва хавфсизлик меъёрларининг бузилишини намоён этди. Бу эса халқаро миқёсда жиддий инқирозни келтириб чиқариши мумкин”, дейилади.
 
Оттава 2012 йилда Башар Асадга босим ўтказиш мақсадида санкциялар эълон қилганди. Ўшанда Канадада юздан ортиқ жисмоний шахслар ва ўнлаб ташкилот ҳамда корхоналар “қора рўйхат”дан жой олишганди. Икки томонлама имзоланган барча келишувлар бекор қилинганди. Бундан ташқари, 2012 йилда Канада ўзининг Суриядаги элчихонасини ҳам ёпиб қўйганди.
 
Сўнгги марта Оттава 13 апрель куни Дамашққа нисбатан санкцияларни кенгайтирганди. Ўшанда Башар Асад билан боғлиқ 26 кишига чеклов қўйилган.
 
Аввалроқ, БМТдаги АҚШнинг доимий вакили Никки Хейли Дональд Трамп ўз маъмурияти ходимлари билан Сурияни қўллаб-қувватлагани учун Россия ва Эронга нисбатан чекловлар белгилаш ҳақида муҳокама ўтказаётганини хабар қилганди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Сурия Дамашқ Канада АҚШ Санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!