Ноҳуш воқеа 5 июнь куни Қуйичирчиқ туманида содир бўлган.
ИИВдан маълум қилишларича, шу туманда яшовчи Ғ.Ҳайдаров (исми ўзгартирилган) уйида ичиб маст ҳолда бўлган таниши А.Абдураҳимов (исми ўзгартирилган)нинг ўнг оёқ сон қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада А.А. кўп қон йўқотиши оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган. Ғ.Ҳ. эса ушланган.