Колумбияликлар ЖЧ-2018 бошлангунига қадар Европада Ўзбекистон билан ўйнашни истаган.
Хабарда айтилишича, колумбияликлар ЖЧ-2018 бошлангунига қадар Европада Ўзбекистон билан ўйнашни истаган. Бироқ, ЎФА ушбу таклифга рад жавобини берган.
Бунга аввало терма жамоанинг 8 июнь куни Монтевидео шаҳрида Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши сабаб қилиб кўрсатилган. Бундан ташқари, Колумбия 12 июнь куни Россиянинг Қозон шаҳрига етиб бориши керак. Демак ўйин 12 июньга қадар ўтказилиши керак бўлган.
Эртага, 8 июнь куни майдонга тушадиган Ўзбекистон терма жамоасининг Уругвайдан қайтиб келишига вақт жуда камлиги ҳам таклифга рад жавоб берилишига сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Устига-устак 10-12 июнь кунлари Суперлигада 15-тур баҳслари бўлиб ўтади.