...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Наманганда 19 ёшли коллеж ўқувчиси ваҳшийларча калтакланиш натижасида вафот этди


13:52, 07.06.2018 Жамият
 16 923

Абдуғаффор Алижонов 2-босқич ўқувчиси билан тортишиб қолган дўстини ажратмоқчи бўлади.

Жорий йилнинг 1 июнь куни Наманган вилоят, Тўрақўрғон туманида жойлашган хизмат кўрсатиш коллежида 2- ва 3-боскич талабалари ўртасидаги жанжал натижасида 19 ёшли йигит оламдан ўтган.
 
Абдуғаффор Алижонов 2-босқич ўқувчиси билан тортишиб қолган дўстини ажратмоқчи бўлади. Аммо, буни кўрган бошқа 5 нафар болалар воқеа жойига келиб, тортишганларни эмас, балки Абдуғаффор Алижоновни қорин ва юз қисмларига бир неча марта кучли зарбалар туширадилар.
 
Ўсмир бола олган тан жароҳатлари оқибатида тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтда йўлда вафот этади.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодекси 104-моддаси учинчи қисмининг “Д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 5  нафар гумондорни қамоқ билан боғлиқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Наманган Тўрақўрғон хизмат кўрсатиш коллежи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар