...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат солиқ қўмитаси: Ишга кирмоқчи бўлганлар борми?


21:43, 11.01.2018 Жамият
 8 575

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳам давлат солиқ хизмати органларидаги бўш бўлган лавозимларга қабул эълон қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимидаги бўшаб қолган 562 ўрин учун иқтисод ва молия соҳасида таълим олган ёшларга қабул эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик. 
 
Бугун, 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳам давлат солиқ хизмати органларидаги бўш бўлган лавозимларга қабул эълон қилди.  
 
Маълум қилинишича, солиқ органлари хизматига ёши, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва мансаб мавқеидан қатъи назар, ўзларининг касб, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий сифатларига, маълумоти даражасига ва саломатлигига кўра, давлат солиқ органларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
 
Хабарда айтилишича, давлат солиқ органларининг испекторлар таркиби лавозимларига ишга жойлашмоқчи бўлганлар ўрта махсус даражадан кам бўлмаган иқтисодиёт, молия ёки юридик ихтисослик бўйича маълумотга эга бўлишлари керак.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлик ва инспекторлик лавозимларига хизматга қабул қилиш ҳамда лавозимларига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси,  Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида”ги Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади. 

Теглар:Давлат солиқ қўмитаси Бўш иш ўринлари Ишга таклиф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар