Афғонистон халқига техника ҳадя қилиш тантанали тадбири дўстона муҳитда ўтди.
Кеча, 10 январь куни Ҳайратон шаҳрида (Афғонистон Ислом Республикаси) Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан 25 автобус, 3 трактор ва тиркама техника Афғонистон халқига ҳадя қилинишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон расмий делегацияси аъзолари, Афғонистон Президенти маъмурияти ва ҳукумати, ушбу мамлакат жамоатчилиги ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Эргашев, Афғонистон транспорт вазири М.Тахмосий, таълим вазири ўринбосари А.Маҳжур, Балх провинцияси губернатори ўринбосари М.Тавҳидий ва бошқалар Ўзбекистон раҳбарияти халқлар ўртасидаги азалий дўстлик ришталарига асосланган яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга, барча жабҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга устувор аҳамият қаратаётганини таъкидлаган.
Афғонистон расмий шахслари ва жамоатчилик вакиллари совға қилинган автобус, трактор ва махсус техникалар учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди. Ўзбекистоннинг Афғонистон иқтисодиётини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси афғон халқи турмуши яхшиланиши ва унинг тинч тараққиёт йўлига қайтишига хизмат қилади. Жумладан, Ўзбекистон томонидан тақдим этилган автобуслар афғон болаларининг мактабга боришини осонлаштиради. Ўзбекистон делегацияси иштирокида учта автобус Ҳайратон шаҳри маъмуриятига топширилди.
Афғонистон халқига техника ҳадя қилиш тантанали тадбири дўстона муҳитда ўтди.
Маълумот учун, Афғонистон Республикаси Президенти Ашраф Ғанининг ташрифи якунига кўра, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларга оид 20 та ҳужжат имзоланди.