...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олмазор тумани собиқ ҳокимининг Сенатдаги ваколати ҳам тугатилди


18:57, 25.04.2017 Жамият
 3 674

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

Бугун, 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Мажлисда Баҳодир Ғоибназаровнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ва Дониёр Абдуқодировнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ваколатларини улар ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризаларига биноан муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
 
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Ғоибназаров Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаган эди, Президентнинг туманга қилган ташрифидан кейин мазкур лавозимдан четлатилганди.
Бобур Жалолов

Теглар:Баҳодир Ғоибназаров Сенат Олмазор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар