Олмазор туманидаги муаммолар танқидий ўрганилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни жадал ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганишни ташкил этиш тартиби” қарори асосида Тошкент шаҳар Олмазор туманида йиғилиш бўлиб ўтганини хабар қилган эдик.
Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги комиссия тумандаги соғликни сақлаш тизимида йўл қўйилган камчиликларни ҳамда масалага “панжа ортидан қараш”ларни танқидий ўрганди.
Хусусан, туманда ўтган йили юқумли касалликларга чалиниш ҳолатлари кўпайган.
Ўткир ичак инфекцияси 30,7 фоизга, вирусли гепатит 4,3 фоизга, скарлатина 73,5 фоизга ўсган.
Энг ёмони, 2017 йилда фаол сил касаллиги 95 нафар беморда, ОИВ инфекцияси эса 72 нафар шахсда кузатилган.
Айнан профилактика тадбирлари олиб борилмагани сабабли юқорида айтилган юқумли касалликларга чалиниш сони кескин ошган.
Бундан ташқари, туманга қарашли шифохона ва диагностика марказлари мавжуд эмас.
Аҳоли ҳудудда жойлашган Республика шифохоналарига мурожаат қилмоқда. Поликлиникаларда 29 та мутахассис ўрни бўш.
Йиғилиш давомида Ниғматилла Йўлдошев ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ҳал этилмаганига алоҳида эътибор қаратиб, бу борада мутассадди ташкилотлар раҳбарлари масъулиятсизлигини танқид қилди.
Юқорида келтирилган муаммолардан келиб чиқиб, ишчи гуруҳ томонидан Йўл ҳаритаси тузилди. У туманда аниқланган муаммолар ечимига қаратилган.

Икром Раҳмон