...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олма-отада аёл очиқ қолдирилган қудуқ ичига тушиб кетиб вафот этди


11:31, 17.08.2016 Олам
 3 920

Бир неча кун аввал, итлар тушиб кетган бўлишига қарамай қудуқнинг қопқоғи ёпилмаганди.

Кеча, 16 август куни тунда Олма-ота кўчаларининг биридаги устки қисми очиқ қолдирилган қудуқларнинг бирига кўчада сайрга чиққан аёл йиқилиб тушди ва вафот этди, деб ёзади “Nur.kz”.
 
Маълумотларга кўра, кўчага сайр қилиш учун чиққан Гуля исмли аёл усти очиқ қудуққа тушиб кетганини ҳеч ким кўрмаган. Қудуқнинг ёнидан ўтиб кетаётган тасодифий йўловчи қудуқ ичидан келаётган овозни эшитган ва қутқарув хизматини чақирган. Қутқарувчилар келгунига қадар аёл жароҳатлари туфайли ҳушини йўқотган. Зудлик билан шифохонага етказилган беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шифокорлар бир неча соатгача ҳаракат қилишган. Бироқ у жароҳатлари ўта оғирлиги сабаб вафот этган.
 
Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, мамлакатнинг чекка кўчаларида усти очиқ қолдирилган канализацион қудуқлар жуда кўп.
 
Айни вақтда қудуқнинг усти ёпилди. Шаҳар коммунал хизмати вакиллари воқеага нисбатан фикр билдиришни исташмаяпти.
 
Аниқланишича, усти очиқ қолдирилган қудуқ ичига бир неча кун аввал итлар ҳам тушиб кетган. Кўнгиллилар томонидан итлар қутқарилган. Бироқ шундан кейин ҳам қудуқнинг усти ёпилмаган. 
Умида Якубова

Теглар:Олма-ота Қудуқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!