...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қишлоқдошининг пулларини ўғирлаган аёл қўлга олинди


19:38, 09.10.2018 Жамият
 4 598

Мазкур жиноий иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Жорий йил 3 октябрь куни Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани “Бешкарам” МФЙдаги хонадондан катта миқдорда пул ўғирланган.
 
Маҳалладаги Тошкечик кўчасидаги хонадондан катта миқдорда хорижий валюта ўғирланган. Хонадон эгаси М.Ю. (исмли аёл)нинг тафсилотига кўра, ўғирланган пул миқдори 3100 АҚШ долларини ташкил этган.
 
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Бешкарам” МФЙда яшовчи уй бекаси С.Х. (исмли аёл) содир этганлиги аниқланган. Шундан сўнг айбланувчи Жалақудуқ ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
 
Ҳозирда мазкур жиноий иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Жалақудуқ тумани Бешкарам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар