...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олма-ота шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси очилади


10:58, 16.08.2017 Жамият
 2 255

Бу борада Ўзбекистон Республикаси ТИВ ўринбосари Саидикром Ниёзхўжаев бошчилигидаги делегация Қозоғистонда музокаралар олиб бормоқда.

Жорий йилнинг 15 август куни Остона шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Саидикром Ниёзхўжаев бошчилигидаги ТИВ делегацияси қатор учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилмоқда.
 
Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Галимжан Койшибаев Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги масъул котиби Анорбек Карашев ўртасида музокаралар бўлиб, ушбу музокаралар доирасида Остона шаҳрида Ўзбекистон Элчихонаси биноси қурилиши ва Олма-ота шаҳридаги ҳозирги дипломатик миссия ўрнида Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилиши билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.
 
Қозоғистон Республикаси Инвестициялар ва тараққиёт вазирлигининг Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ишлари бўйича қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг Миграция ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Остона шаҳри ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувларда юқорда келтириб ўтилган масалалар кўриб чиқилди.
 
Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон пойтахтидаги “EXPO - 2017” халқаро кўргазмасига ташриф буюрди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ўзбекистон Қозоғистон Алмати элчихона ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар