...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Рустам Қосимов “Ўзбекистон-Хитой” дўстлик жамиятининг раиси этиб сайланди


22:53, 03.03.2017 Жамият
 4 192

Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов жамият раисининг ўринбосари ҳамда Термиз давлат университети молия ва иқтисод ишлари бўйича проректори О.Саттаров жамият ижрочи директори этиб сайланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши ҳамда мутасадди идоралар вакиллари билан биргаликда “Ўзбекистон-Хитой” дўстлик жамиятининг йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Йиғилишда жамиятнинг 2016 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда ташкилий масалалар, шу жумладан, “Ўзбекистон-Хитой” дўстлик жамиятининг аъзолари, раёсати, бошқарув ва тафтиш комиссияси таркиби кўриб чиқилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Рустам Қосимов “Ўзбекистон-Хитой” дўстлик жамиятининг раиси, Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов жамият раисининг ўринбосари ҳамда Термиз давлат университети молия ва иқтисод ишлари бўйича проректори О.Саттаров жамият ижрочи директори этиб сайланди.
 
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги маданий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа турли соҳаларни янада ривожлантириш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги истиқболли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Теглар:Рустам Қосимов Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон-Хитой дўстлик жамияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар