...
МЕНЮ
ONLINE TV

Апрелда Ўзбекистондаги барча мактабларда “Оммавий китобхонлик ҳафталиги” ўтказилади


22:41, 03.03.2017 Жамият
 3 515

Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур ҳафталикни уюшқоқлик билан ва юқори савияда ташкил этиш мақсадида махсус методик тавсиянома ишлаб чиқилиб, жойларга етказилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 январь куни қабул қилган “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши юзасидан кўплаб салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг билим олишга қизиқишларини шакллантириш, уларда мутолаа маданиятини тарбиялаш, китобхонликни ривожлантиришга инновацион ёндашувларни татбиқ этиш мақсадида “Оммавий китобхонлик ҳафталиги”ни  ўтказмоқда. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
 
Ҳафталик шу йилнинг 3-8 апрель кунлари республикадаги барча умумтаълим мактаблари, ахборот-ресурс марказларида ўтказилади. Ҳафталик доирасида илмий-амалий конференциялар, давра суҳбатлари, таниқли болалар шоир ва ёзувчилари билан ижодий учрашувлар, янги адабиётлар кўргазмалари, маҳорат сабоқлари, турли танловлар, викториналар, интеллектуал ўйинлар ташкил этилиши режалаштирилган.
 
Мазкур лойиҳанинг асосий вазифаси ахборот-кутубхона муассасалари ва мактаб кутубхоналарида ўқувчиларнинг бўш вақтларида китоб мутолаа қилишларига шароит яратиш, китобхонликни энг муҳим маданий эҳтиёж сифатида оммалаштириш, ўқувчиларда китобхонликка бўлган меҳрни ўйғотиш, оилада ва таълим муассасасида мутолаа муҳитини юзага келтириш ва ижодкор ўқувчиларни тақдирлашдан иборат.
 
Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур ҳафталикни уюшқоқлик билан ва юқори савияда ташкил этиш мақсадида махсус методик тавсиянома ишлаб чиқилиб, жойларга етказилган. Ҳафталик якунлари бўйича унда фаол иштирок этган ўқувчилар эсдалик совғалар билан тақдирланади. 

Теглар:Китобхонлик Китоб мутолааси Халқ таълими вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар