Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов жамият раисининг ўринбосари ҳамда Термиз давлат университети молия ва иқтисод ишлари бўйича проректори О.Саттаров жамият ижрочи директори этиб сайланди.
Йиғилишда жамиятнинг 2016 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда ташкилий масалалар, шу жумладан, “Ўзбекистон-Хитой” дўстлик жамиятининг аъзолари, раёсати, бошқарув ва тафтиш комиссияси таркиби кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Рустам Қосимов “Ўзбекистон-Хитой” дўстлик жамиятининг раиси, Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов жамият раисининг ўринбосари ҳамда Термиз давлат университети молия ва иқтисод ишлари бўйича проректори О.Саттаров жамият ижрочи директори этиб сайланди.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги маданий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа турли соҳаларни янада ривожлантириш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги истиқболли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.