...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ниҳоясига етди


13:01, 28.09.2018 Жамият
 2 693

Сенатнинг ялпи мажлисида 21 та масала кўриб чиқилди.

Жорий йил 27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
 
Айни пайтда Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев ялпи мажлис якунига етганини маълум қилди.
 
Мажлис кун тартибига 21 масала киритилган эди. Мажлис биринчи иш кунида 14 масала, яъни 14 қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилди ва маъқулланди.
 
Бугун қолган 7 масала, жумладан, 2018 йилги Давлат бюджети харажатларига ўзгартишлар киритиш, Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ва Навоий вилоятининг Конимех тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида, Бош вазир ўринбосари – молия вазири Ж.Қўчқоровга парламент сўрови юбориш, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг ахбороти, Бухоро вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи, Олий суд таркибига ўзгартириш киритишга оид масалалар кўриб чиқилди ва сенаторлар томонидан маъқулланди.
 
Шу билан ялпи мажлис ўз ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сенат Олий Мажлис Ниғматилла Йўлдошев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар