...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий Лига: Қўқонда “водий дербиси”, “Локомотив” эса “Қизилқум”ни синовдан ўтказади


13:16, 20.10.2017 Спорт
 1 770

Бугун ва эртага Ўзбекистон Олий Лигасида 25-тур учрашувлари ўтказилади. Улар билан танишинг...

Бугун, 20 октябрь ва эртага 21 октябрь кунлари футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида 25-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Тур доирасида бир қатор қизиқарли тарзда ўтиши кутилаётган беллашувлар мавжуд.
 
Қуйида тур старт олишидан аввал учрашувларга оид маълумотларни тақдим этишга ҳаракат қиламиз.
Зеро, футбол мухлислари Ўзбекистонда футбол ривожланиши учун Олий Лига ўйинларини мунтазам стадионга бориб томоша қилиш учун доим ҳаракат қилиб келишган.
 
Олий Лига, 25-тур
 
20 октябрь, жума
 
“Олмалиқ” (Олмалиқ) –“Машъал” (Муборак)
 
Ҳакамлар: А.Асимов (Тошкент), Р.Шояҳметов (Тошкент), Б.Қодиров (Бухоро), Ш.Насибуллаев (Наманган).
 
Назоратчи: А.Хотамов (Тошкент).
ПФЛ вакили: В.Штерн.
 
25-турда мусобақа жадвалининг 8- ҳамда 9-поғоналарини эгаллаб турган “Олмалиқ” ва “Машъал” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Мазкур икки клуб Олий Лига доирасида шу пайтгача 17 марта ўзаро тўқнаш келишган.
 
Ўтказилган ўйинларнинг 9 тасида муборакликлар, 4 тасида эса олмалиқликлар ғалаба қозонишган. Яна 4 та баҳс дуранг натижа билан якунланган. Тўплар нисбати —18–22 “газчилар” фойдасига. Биринчи даврадаги ўйин: 0:0 (дуранг).
 
“Сўғдиёна” (Жиззах) –“Металлург” (Бекобод)
 
Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), А.Усмонов (Тошкент), Т.Гайнуллин (Тошкент), Ф.Норсафаров (Қарши).
 
Назоратчи: Г.Имомов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Б.Ҳайдаров.
 
Мусобақа жадвалида “хавфли зона”дан бироз тепада бораётган “Сўғдиёна” бу турда Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши баҳс юритади.
 
Қизиқ жиҳати шундан иборатки, бу сафарги ўйин жамоалар учун навбат бўйича 32-матч бўлади ва унда ғалаба қозонган клуб ўзаро учрашувларда кичик устунликка эга бўлади.
 
Боиси томонлар ҳозирга қадар 31 марта баҳс юритишган ва 12 мартадан ғалабага эришишган. 7 та ўйинда эса ғолиб аниқланмаган — дуранг. Рақиб дарвозасини ишғол этиш бобида эса жиззахликлар бироз олдинда — 45-43.
Биринчи даврадаги ўйин: 1:3 (“Металлург” ғалаба қозонган).
 
“Насаф” (Қарши) –“Динамо” (Самарқанд)
 
Ҳакамлар: В.Серазетдинов (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент вил.), С.Улфатов (Тошкент вил.), Э.Турсунов (Бухоро).
 
Назоратчи: С.Эрматов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Р.Черников.
 
Олий Лигада 2-ўринни банд этиб турган Қаршининг “Насаф” клуби 25-турни ўз уйида “Динамо”га қарши ўтказади. Ушбу жамоаларнинг ўзаро беллашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, “Насаф” ўтказилган 37 та ўйиннинг 19 тасида ғолиб бўлган.
 
“Динамо” эса 7 матчда зафар қучган. 11 та баҳсда эса ғолиб номи аниқланмаган – дуранг. “Насаф” футболчилари самарқандликлар дарвозасини 52 бор ишғол этишган. “Динамо” вакиллари эса 35 бор муваффақият қозонишган.
Биринчи даврадаги ўйин: 1:1 (дуранг).
 
“Қизилқум” (Навоий) – “Локомотив” (Тошкент).
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон), Р.Фозилов (Наманган), М.Мажидов (Наманган), К.Расулов (Қарши).
 
Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Н. Лутфулин.
 
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” ҳозирда 54 очко билан мусобақа жадвалининг пешқадами бўлиб турибди. “Темирйўлчилар” 25-турда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси майдонига сафар уюштиришади.
 
Таъкидлаш жоизки, бу икки клуб ҳозиргача миллий чемпионатларимиз доирасида 25 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Ўйинларнинг 14 тасида “Локомотив”, 7 тасида “Қизилқум” зафар қучган, 4 та баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 18-36 “Локомотив” фойдасига.
Биринчи даврадаги ўйин: 0:2 (“Локомотив” ғалаба қозонган).
 
21 октябрь, шанба
 
“Бунёдкор” (Тошкент)–“Шўртан” (Ғузор)
 
Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), Р.Самандаров (Навоий), О.Тўйчибоев (Фарғона).
 
Назоратчи: А.Попов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Ф.Магаметов.
 
Мусобақа жадвалида “кучли учлик”ка киришга уринаётган “Бунёдкор” бу турни ўз уйида Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши ўтказади.
 
“Шўртан” билан ўйинларда анча муваффақиятли ўйнайдиган “қалдирғочлар” ҳозирга қадар ушбу клубга қарши беллашувларнинг 19 тасидан 13 тасини ўз фойдаларига ҳал этишган.
 
Ғузорлик футболчилар эса “Бунёдкор”ни фақат 2 марта мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган. Яна 4 та учрашув дуранг натижа билан ниҳоясига етган. Тўплар нисбати 35-4 тошкентликлар фойдасига. Биринчи даврадаги ўйин: 0:1 (“Шўртан” ғалаба қозонган).
 
“Бухоро” (Бухоро)–“Пахтакор” (Тошкент)
 
Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), Т.Галеев (Тошкент), А.Пўлатов (Тошкент), И.Ибрагимов (Нукус).
Назоратчи: Р.Серазетдинов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Ш.Ражабов.
 
25-турнинг марказий баҳси Бухорода бўлиб ўтади. Унда мусобақа жадвалининг юқори поғоналари учун баҳс олиб бораётган икки жамоа ўзаро тўқнаш келади. Қайд этиш жоизки, “Бухоро” ҳамда “Пахтакор” қарама-қаршилиги миллий чемпионатимиздаги энг кўхна тўқнашувлардан бири саналади.
 
Мазкур жамоалар ҳозиргача 49 та ўйин ўтказишган. Бу сафарги матч юбилей – 50-қарама-қаршилик бўлади. 36 та ўйинда “Пахтакор” футболчилари ғалабага эришишган.
 
6 та ўйин бухороликлар фойдасига ҳал бўлган. 9та ўйин эса дуранг натижаси билан тугаган. Тўплар нисбати 34-105 “Пахтакор” фойдасига. Биринчи даврадаги ўйин: 1:2 (“Пахтакор” ғалаба қозонган)
 
“Қўқон1912” (Қўқон)–“Навбаҳор” (Наманган)
 
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), Д.Каримов (Тошкент).
 
Назоратчи: И.Шарипов (Бухоро).
ПФЛ вакили: А.Фролов.
 
25-тур доирасида Қўқонда “Водий дербиси” бўлиб ўтади. Унда мусобақа жадвалининг 6- ҳамда 7-ўринларида бораётган “Қўқон–1912” ва “Навбаҳор” клублари ўзаро тўқнаш келишади.
 
Анчагина қизиқарли тарзда ўтиши кутилаётган мазкур учрашув олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташласак, “Навбаҳор” ҳозиргача ўтказилган 23 та ўйиннинг 15 тасида ғалаба қозонган.
 
Қўқонликлар эса 4 та матчда 3 очкога эга чиқишган. Яна 4та ўйин дуранг билан якунланган. Ўзаро учрашувлардаги тўплар нисбати 25–50 наманганликлар фойдасига. Биринчи даврадаги ўйин: 1:1 (дуранг).
 
Олий Лига 25-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари.

 Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олий Лига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!