...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон футболи: Олий Лига ва Биринчи Лига номлари ўзгаради


18:21, 20.11.2017 Спорт
 4 679

ЎФФ ва ЎзПФЛ ҳамкорлигида амалга ошираётган ўзгаришлар давом этмоқда.

ЎФФ Матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ижроия қўмитасининг қарорига кўра, футбол бўйича Олий Лига мусобақаси келаси мавсумдан бошлаб “Ўзбекистон Суперлигаси” деб аталади. Биринчи Лига эса “Ўзбекистон Про-лигаси” дея номланади.
 
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Суперлигасида жами 12  жамоа иштирок этади. Тўртта даврадан иборат мусобақада жами 38 та тур ўйинлари бўлиб ўтади.
 
12 та жамоа 33 та тур ўтказгач, 2 та гуруҳга бўлинишади. Яъни 1–6 ўринларни эгаллаган жамоалар чемпионлик учун, 7–12 ўринни эгаллаган жамоалар Суперлигада қолиш учун яна 5 тадан ўйин ўтказишади.
 
38-турдан сўнг очколар бўйича 1-ўринни эгаллаган жамоа чемпионликка эришади. 12-ўринни эгаллаган жамоа Про-лигага равона бўлади.
 
11-ўриндаги жамоа ПРО-лигада 2-ўринни қўлга киритган жамоа билан иккита плей-офф учрашувини ўтказади.
 
Ғолиб жамоа Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
 
Ўзбекистон ПРО-лигасида жами 16 жамоа иштирок этади.
Иккита даврадан иборат мусобақада жами 30 та учрашув бўлиб ўтади.
 
1-ўринни эгаллаган жамоа Суперлига йўлланмасини қўлга киритади. 2-ўрин эгаси эса Суперлиганинг 11-ўриндаги жамоаси билан 2 та плей-офф учрашувини ўтказади.
 
Эслатиб ўтамиз,  ЎзПФЛнинг ижроия қўмитаси аввалроқ Олий Лигада расман 12 жамоа иштирок этиши ҳақида қарор қабул қилганди.
 
Бироқ, мазкур қарор кўпчилик футбол мутахассислари ва Олий Лига клублари мураббийлари томонидан кескин танқид остига олинди.
 
Кўрамиз, янги мавсумда Суперлига ва Про-лигада қандай ўзгаришлар бўлади. Аниқроғи, ўзбек футболи қайси йўл билан боради ва қай тариқа ривожланишларга эга бўлади.
 
Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатишда давом этинг.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Суперлига ПРО-лига Олий лига Биринчи лига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!