...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимлар хавфли селфига қарши курашувчи дастур яратишмоқчи


16:13, 21.11.2016 Технология
 3 089

2014 йилдан 2016 йилгача 127 киши селфи қурбонига айланган.

Бир гуруҳ америкалик тадқиқотчилар бугунги кунда “хавфли” дея эътироф этилаётган янги урф, яъни селфи суратга тушишга қарши курашишга қаратилган мобил дастур яратиш устида иш олиб боришмоқда. Сўнгги йилларда селфи суратлар қурбонлари сони ортгани бунга сабаб бўлган. Бу ҳақда “Eurasiadiary.ru” сайти хабар қилмоқда.
 
Таҳлилларнинг кўрсатишича, 2014 йилда селфи сурат тушиш жараёнида 15 киши вафот этган бўлса, 2015 йилда 39 киши қурбон бўлган. Жорий йил 10 ойи ҳисобига кўра эса 73 киши ҳаётдан кўз юмган.
 
Олимларнинг режасига кўра, селфи сурат олаётганда дастур телефон эгасини хавфли ҳудудда эканлигидан огоҳлантириши зарур. Бунинг учун дастур яратувчилари бахтсиз ҳодисалар харитасини тузиб чиқишлари зарур бўлади.
 
Ўз-ўзини суратга олаётган ҳалок бўлган инсон ҳақидаги илк хабар 2014 йил март ойида маълум қилинганди. Питтсбург олимларининг аниқлашларича, шу кунгача юқоридаги каби 127 та бахтсиз ҳодиса кузатилган. Улардан 76 таси Ҳиндистонда, 9 таси Покистонда, 8 таси АҚШда ва 6 таси Россияда рўй берган.
 
Селфи суратга тушмоқчи бўлганларнинг аксарияти баландликдан қулаш оқибатида вафот этган. Ҳиндистондаги селфи қурбонлари асосан поезд остида қолиб кетишган. АҚШ ва Россияда эса ҳалокат совуқ қурол билан боғлиқ.
 
Тадқиқотчилар яратиши кутилаётган дастур вазиятни баҳолаш имкониятига эга бўлиши лозим. Масалан, дастур баландликдан ёки поезд рельслари хавфидан огоҳлантириб туради.
 
Селфи қурбонига айланган фойдаланувчи ҳаётини мисол қилиб келтирамиз. Россиялик Кирилл Орешкин “селфи суратлар қанчалик ноодатий ва антиқа чиқса, “лайк”лар сони ҳам шунчалик кўп бўлади” деган шиорга амал қилган ҳолда, баланд биноларнинг том қисмида суратга тушишни маъқул кўрар эди. Instagram ижтимоий тармоғида унинг профили оммалашишга улгурган. У 2015 йилда баланд бинодан йиқилиб, ҳаётдан кўз юмган.
 
2016 йил октябрь ойида 12 ёшли россиялик қизалоқ эса балконнинг панжарасида селфи суратга тушаётган чоғида вафот этди.
Дурдона Расулова

Теглар:Селфи Мобилдастур Камера 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!