Бир яримдан ортиқ вақт мобайнида кузатув камераларининг қоидабузарликларни қайд этиш салоҳияти ортиб келди.
Бугунга келиб, кузатув камералари аниқлаётган қоидабузарликлар сони еттитага етган. Улар билан қуйида танишишингиз мумкин:
1. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодекси 128-4- модда 1-қисми. Жарима – 368 600 сўм –ЭКИҲнинг 2 баравари.
2. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодекси 128-3-моддаси 1–3- қисми. Жарима ЭКИҲнинг 1 баравардан 10 бараваригача.
3. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодекси 125-моддаси 1-қисми. Жарима 36 860 сўм – ЭКИҲнинг 0,2 қисми.
4. Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодекси 128-1-моддаси 1-қисми. Жарима – 368 600 сўм – ЭКИҲнинг 2 баравари.
5. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодекси 128-6-моддаси 1-қисми. Жарима – 552 900 сўм – ЭКИҲнинг 3 баравари.
6. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодекси 128-5-моддаси 2-қисми. Жарима – 1 722 400 сўм – ЭКИҲнинг 10 баравари.
7. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодекси 128-моддаси 1-қисми. Жарима – 86 120 сўм – ЭКИҲнинг 0,5 қисми.