...
МЕНЮ
ONLINE TV

28 давлат раҳбарлари мигрантларнинг келажагини ҳал этиш учун тўпланди


12:28, 20.09.2018 Олам
 2 449

Улар миграция масалаларини муҳокама қилиш учун Австрияга етиб келишди.

Бугун, 20 сентябрь куни Европа Иттифоқига аьзо 28 мамлакат раҳбарлари миграция масалаларини ҳал қилиш учун Австриянинг Зальцбург шаҳрида тўпланишди.
 
Конференция бошланишидан олдин, ЕИ Консул Президенти Дональд Туск ОАВга интервью берди. Унинг айтишича, йил бошидан буён Европага 100 000 га яқин мигрантлар керакли ҳужжатларсиз келган. Бу эса, иттифоққа аьзо давлатлар ўртасида баьзи келишмовчликларни келтириб чиқармоқда.
 
Дональд Туск, шунингдек, миграцияни тўхтатиб қўйиш билан иш ҳал бўлмаслигини, аксинча, масаланинг бошқа томонларини кўриб чиқиш кераклигини айтиб ўтди.
 
Эслатиб ўтамиз, бир неча йилардан буён давом этаётган Яқин Шарқ ва Африкадаги инқироз сабабли минглаб муҳожирлар Европага кўчиб ўтмоқда. Бу эса ЕИга аьзо давлатларда кескин норозиликлар келиб чиқиши ва низоларга сабаб бўлмоқда. 
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Европа Иттифоқи Дональд Туск Зальцбург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!